Сайлов кодексида белгиланган тартиб-таомилларга кўра жойларда депутатликка номзодларнинг учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Унда сайловга даъват қилиш, уюшқоқликка, фаолликка чақириш масалалари устувор қўйилмоқда.
Шунингдек ҳар бир овоз аҳамиятга эга экани тушунтирилмоқда. Ўзбекистон ХДП сайловолди дастури, номзодларнинг дастури ва келгусидаги ташаббуслари ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Чиноз туман кенгашида ҳам номзодлар учрашуви бўлиб ўтди. 9-умумтаълим мактабидаги жойлашган 821-сайлов участкасига муассаса ходимлари, аҳоли ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда номзодлар ўз дастурлари, илгари сураётган ғоялари билан йиғилганларни яқиндан таништирди. Аҳолини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.