Мамлакатимизда тиббий хизматни халққа яқинлаштириш, маҳаллаларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида тизимли сайи-ҳаракат олиб борилмоқда. Буни ҳар бир юртдошимиз ўзининг кундалик турмушида сезиб, кўриб яшамоқда. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, аҳолини малакали тиббий хизматдан бахраманд этиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши томонидан турли акциялар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳридаги 3-Оилавий поликлиникада мутахассислар иштирокида “Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Аҳолининг тиббий муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилган кўрикда кардиолог, невропатолог, кардиохирург, травматолог, уролог, невролог, психиатр, педиатр, офтальмолог, отоларинголог, эндокринолог, пульмонолог, нарколог, гинеколог каби тор доирадаги мутахассислар иш олиб борди.
Тиббий кўрик жараёнида 123 нафар фуқаро ва "Аёллар дафтари"га киритилган 15 нафар аёл кўрикдан ўтказилди. Беморларга амбулатор тавсиялар, 66 турдаги дори-дармонлар берилди. 3 нафар шахс касаллиги бўйича вилоят касалхонасига, 2 нафари имтиёзли даволаниш учун йўлланма асосида шаҳар касалхонасига юборилди. Қандли диабет билан назоратда турган 2 нафар беморга имтиёзли рецепт берилди.