Мактаб қурилиши депутат назоратида

 

Таълим-тарбияни шакллантиришда илм даргоҳи бўлмиш мактабларнинг ўрни беқиёс. Илму-маърифат нурларини таратувчи зиё масканини обод қилиш эса энг савобли амаллардандир. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида ҳам ана шундай ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги “Гулшан” маҳалласида жойлашган 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг 624 ўқув ўринли биноси мукаммал таъмирланмоқда ҳамда 420 ўқув ўринга мўлжалланган қўшимча бинони қуриш учун давлат бюджетидан 8 млрд 577 млн 272минг 009 сўм ажратилган. Мактабда таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш ишлари жорий йилнинг апрель ойида бошланганди. Қўли гул усталар мактабни тўлиқ таъмирдан чиқариш ва қуриш ишларини мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига топшириши мўлжалланган.

Ўзбекистон ХДП халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши котибияти мудири Ш.Худаяров ва халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати М.Матмуратовалар мактабда қилинаётган ишлар билан танишиб, қурилиш жараёнларини назорат қилиб боришмоқда.


 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш