Аёлларнинг муаммолари ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Марғилон шаҳар ташкилоти ходимлари “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда фаоллик кўрсатишмоқда.

Навбатдаги учрашув Марғилон шаҳар “Хўжа порсо”  МФЙда ўтказилди. Учрашув жараёнида аёллар ўзларини қийнаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Асосан болалар  пули,  уй-жой, моддий ёрдам, субсидия олиш қоидалари юзасидан саволлар берилди. Халқ депутатлари  Марғилон шаҳар  кенгаши депутати И.Расулов ва бошқа мутасаддилар мазкур масалалар юзасидан қонунда белгиланган тартиб қоидалар ҳақида атрофлича тушунтириб беришди. Кўтарилган айрим муаммоларни эса жойида ҳал қилинишига эришилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш