Конституциявий ислоҳотлар кенг тарғиб қилинмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, Андижон шаҳар кенгаши ҳамда вилоят кутубхона ахборот маркази ҳамкорлигида "Менинг Конститутциям" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни партия вилоят кенгаши фахрийлари кенгаши раиси, ОМҚП депутати Бабенко Елена Владимировнанинг вилоятдаги вакили Қурбонов Баҳром Усмонович бошқариб борди. Дастлаб, кун тартибидаги масала юзасидан вилоят кенгаши раиси А. Нурматов сўз олиб, Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг аҳамияти ва зарурияти ҳақида тушунтиришлар берди. Шундан сўнг, Андижон шаҳар кенгаши раиси М. Жалолов, депутат Г. Исмоиловаларнинг фикрлари тингланди.

Учрашув қизғин савол-жавоб, муносабат, мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар ўзларининг 10 га яқин таклифларини беришди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича “Менинг конституциям” платформасидан ташқари, фуқаролар ўз таклифларини маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти - @meningkonstitutsiyam_bot орқали юборишлари мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш