Конституциявий ислоҳотларда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иштирок этмоқда
ЎзХДП Самарқанд вилоят партия кенгаши томонидан конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқароларини жалб қилиш бўйича вилоятнинг барча ҳудудлари (туман ва шаҳар) бўйлаб тарғибот-тушунтириш тадбирлари давом эттирилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Нарпай туман партия кенгашида бўлиб ўтди.
ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партия вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида сўз юритилди. Конституциявий ислоҳотларнинг зарурияти ва самараси тушунтирилиб, қонун устуворлиги, фаровонликни таъминлаш учун барча бирдек масъул экани айтиб ўтилди.