Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар берилди

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаш ташабуси билан “Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини конституциявий акс эттириш” мавзусига бағишланган давра суҳбати” ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фракция аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши маъсуллари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қанотининг Тошкент шаҳар кенгашидаги вакиллари, “Ёшлар парламенти” аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия кенгаши раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаш раиси Варисова Мақсуда Азизовна очиб берди. У ўз сўзида кейинги 5 йилда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ва изчил ўзгаришлар, мамлакатимиз тараққиётини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун яратилаётган зарур шарт-шароитлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс асосларини шакллантириш ғояси асосида ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган ёшларнинг ҳуқуқлари алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мамлакатимизда ёшлар вакилларининг Aсосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари Янги Ўзбекистонни “Инсон қадри учун” тамойили асосида қуриш вазифаларини изчил ҳал этишда муҳим аҳамият касб этишини билдириб ўтди. Бош Қомусимизда юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ижтимоий гуруҳ ва қатламнинг манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари эътибордан четда қолмаган. Шунинг учун ҳам уни бутун жамиятимизни бирлаштиришга хизмат қиладиган умуммиллий ҳужжат, халқимиз тафаккурининг ноёб намунаси, деб атаймиз деди нотиқ ўз сўзида.

Тадбир давомида халқимиз, давлатимиз ҳаёти тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлгани учун Бош қомусимизни ҳар бир фуқаро чуқур ўрганиши ва унинг талабларига амал қилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимизнинг “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим”, деган сўзлари ёшлар учун катта марралар сари йўл очаётганлигини Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Юсупов Боймурат Жумаевич билдириб ўтди. Шунингдек, у ўз сўзида мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилганлиги, Бош қомусимиз ва кўплаб қонунларда ўз ифодасини топганлигини эътироф этиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш мақсадида, ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттиришда янги устувор йўналишлар нималардан иборат бўлиши кераклиги тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети 3-босқич талабалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига турли таклифлар беришди. Жумладан, Шохжаҳон Сиддиқов Давлат ёшларнинг таълим олиши, касб ўрганишида ғамҳўрлик қилади деган жумлани киритиш лозимлигини, Абдуазиз Имомов Давлат таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини кафолатлаши зарур деган таклифни билдирди.

Йиғилишда айтилган фикр ва таклифлар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича комиссияга тақдим этилиши билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш