2022 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Дастлаб фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.
Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка карши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва бу борада қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилпктикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятининг самарадорлини оширишга хизмат қилади. Қизғин муҳокалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.
Фракция аъзолари кун тартибидаги бошқа қонун лойиҳалари юзасидан ҳам электорат нуқтаи назаридан муносабат билдирдилар. Йиғилишда фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.