Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тумандаги А.Навоий маҳалласида “Конституциявий ислоҳотларда хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман Кенгаши масъуллари, партия фаоллари ва маҳалла хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар беришда хотин-қизлар, аёллар ҳам фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Мулоқот давомида хотин-қизлар томонидан бир қатор таклифлар берилди. Жумладан, аёллар учун нафақа ёшини 50 ёш этиб белгилаш, ёш оилаларнинг ажралишида иккала томонга хам қонуний чора кўриш лозимлиги тўғрисидаги таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.