Аёлларга тиббий маслаҳатлар берилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти Тошлоқ туман ташкилоти томонидан тумандаги 55-сон оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. “Аёллар соғлиғи-жамият бойлиги" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган кўрикда "Темир дафтар", “Аёллар дафтари"да турувчи эллик нафардан зиёд аёллар ҳамда қирқдан зиёд болалар иштирок этди.

 

Наймандаги мазкур тиббиёт муассасаси ҳудуддаги Найман, Чек, Истиқлол ва Меҳнатобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 17648 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. Муассасада жами 56 нафар ходим фаолият кўрсатади. Бепул тиббий кўрикда жарроҳ, врач лобарант, акушер-гинеколог, стамотолог каби тор доирадаги малакали мутахассислар иштирок этишди. Текширув якунларига кўра аниқланган касалликлар ўн иккитани ташкил этиб, шундан икки нафар бемор вилоят клиник шифохонасига, тўрт нафари туман марказидаги шифохоналарга, олти нафари эса уй шараоитида даволаниш, бир нафарига эса имтиёзли ордер олиш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтказилган қирқ бир нафар боланинг ўн тўрт нафарига уй шараоитида амбулатор даволанишлари учун бепул дори- дармон воситалари берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш