Аёллар бандлигига кўмаклашамиз

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Урганч туман кенгаши туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ахборот технологиялари техникумида “Аёллар бандлигига кўмаклашамиз" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда ЎзХДП Урганч туман кенгаши раиси, Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан аёллар ва ёшларга ўқиш, ҳунар ўрганиш учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар, янги иш ўринлари, қайта касбга йўналтириш, уй шароитида табиркорлик, ўз-ўзини банд қилиш тўғрисида тавсия ва тушунчалар беришди.

Тадбир давомида 3 нафар хотин-қизнинг ўз мутахассисликларидан келиб чиққан ҳолда бандлиги таьминланди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 18 нафар аёлга тадбиркорлик марказларида ўқиши учун амалий кўмак бериладиган бўлди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш