Конституциявий ислоҳотларда нуронийлар фаол қатнашмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қоракалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Кегейли тумандаги Нуронийлар масканида “Менинг Конституциям” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қоракалпоғистон Республика Кенгаши, Кегейли туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Кегейли туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва бир қатор нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар беришда нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар фаол иштирок этиши лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ҳусусан, оила институтини мустаҳкамлаш, маҳалла институти ролини ошириш, меҳнат ҳуқуқларини кафолатлашни конституцияда янада мустаҳкамлаш масалалари каби таклифлар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш