Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Термиз шаҳар кенгаши томонидан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали фаоллар залида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят, Термиз шаҳар Кенгаши масъуллари, университет ўқитувчилари, талабалар ҳамда партия фаоллари тарғиботчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар йиғилганларга мавзу юзасидан кенг қамровли тушунчалар бериб, ёшлар сиёсий жараёнларда фаол бўлиши, юрт тақдири ва келажагини ҳал қилишда ёшларнинг иштироки муҳимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни “Менинг конституциям” платформаси қабул қилаётганлиги ва фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини нафақат онлайн платформа балки, Телеграм махсус боти — @meningkonstitutsiyam_bot орқали юборишлари мумкинлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш