Конституциявий ислоҳотларда ёшлар фаол қатнашмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қоракалпоғистон Республика Кенгаши ҳамда Нукус шаҳар кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Менинг Конституциям” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қоракалпоғистон Республика Кенгаши, Нукус шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчилари ва талаба ёшлари, партия фаоллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар йиғилганларга мавзу юзасидан кенг қамровли тушунчалар бериб, ёшлар сиёсий жараёнларда фаол бўлиши, юрт тақдири ва келажагини ҳал қилишда ёшларнинг иштироки муҳимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни “Менинг конституциям” платформаси қабул қилаётганлиги, шунингдек, телеграм махсус боти орқали ўз фикр-мулоҳазаларини юборишлари мумкинлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида ёшларнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш