Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими фаоллар залида «Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Навоий шаҳар ва Кармана туманидаги партия фаоллари ҳамда хотин-қизлар иштирок этди. Тадбирни ЎзХДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари З. Тоғаева кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар Бош Қомусимизни бугунги ривожланишга мослаштиришни тақозо этаётганлигини айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, бу борада ЎзХДПда махсус комиссия тузилди. Айни вақтда халқимизнинг конституцияга ўзгартириш киритиш билан боғлиқ таклифлари жамланмоқда.

Давра суҳбатида партиямиз фаоллари, Кармана туманидаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М. Адизова, туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғининг ўринбосари М. Ҳасановлар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ривожланган давлатларнинг конституциялари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари хусусида гапиришди.

Мулоқот давомида қизлар томонидан бир қатор таклифлар берилди. Жумладан, ёшлар ҳақида алоҳида боб киритилиши, нафақага чиққанлар ишламаслиги лозимлиги тўғрисидаги таклифлари билдирилди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш