Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи ҳамда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиянинг қўшма йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи К.Каромова, Қарши шаҳар партия кенгаши Р.Муртазаев, Қарши шаҳар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Очиловалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг Қарор ва Фармонлари ижроси бўйича фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Шунингдек, Қарши шаҳридаги хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик, ажрим ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
Жумладан, йиғилишда сўзга чиққан вилоят ИИБ масъул ходими Ҳидоятхон Тўраева Қарши шаҳрида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ошганлигини таъкидлади. Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш учун жиноят содир этишга мойил хотин-қизлар билан кўпроқ ишлаш, тарғибот ташвиқот ишларини кўпайтириш лозимлиги айтилди.
Йиғилиш сўнггида Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаолларидан бир гуруҳига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.