Тахтакўпир туманида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши, Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида Тахтакўпир туманидаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда фаоллик кўрсатмоқда.
Ҳусусан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга тумандаги янги замонавий ва кўркам кўп қаватли уйлардан хонадонлар берилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.