Ишчи гуруҳ томонидан таклифлар муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши мажлислар залида "Конституциявий ислоҳотлар бўйича тузилган партиянинг ҳудудий ишчи гуруҳи йиғилиши" бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят кенгаши раиси З.Туйева олиб борди ва барча ташкилот ва корхона ходимларидан, ёшлардан, маҳаллалардаги нуронийлардан олинган таклифларни йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Фуқаролардан келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар монитордаги экранда акс эттирилди. Вилоят ишчи гуруҳига келиб тушган камида 10 та таклифлар атрофлича ўрганилди ва гуруҳ аъзолари томонидан муҳокама қилинди.

Конституциянинг 8-бобида Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт деб кўрсатилган. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Ирина Котова Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, мулкий ҳолати, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деган таклифни илгари сурди.

24-моддада Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир деб белгилаб қўйилган жумлани Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш ва суиқасд қилишга уруниш шунингдек, вояга етмаганларга ёд ғояларни сингдириш энг оғир жиноятдир деган таклифни партиянинг шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова билдирди.

64-моддада Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради. Оталик-оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Фарзанд тарбиясида ота ва она жавобгардир деган жумлаларни қўшиш керак деган таклиф - 10-умумтаълим мактаби директори Насиба Баротова томонидан берилди.

Йиғилишда бошқа таклифлар ҳам берилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш