Тадбиркорга барча мададкор
Бугунги кунда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилган. Бироқ уни нимадан бошлаш кераклигини кўпчилик билмайди. Натижада тадбиркорликни тушунмаганлар учун оғир соҳадек туюлади.
Халқ депутатлари Чиноз туман кенгаши депутати К.Шерматова ташаббуси билан ана шундай иккиланиб юрган хотин-қизларга тадбиркорликни ўргатадиган марказда, бепул ўқув курслари ташкил этилиб, аёллар касб-ҳунарга ўқитилди.
Ўқишни битирганларга имтиёзли кредитлар берилди. Шундан 115 нафари ишга жойлаштирилди, 250 нафари эса ўзларини банд қилди.