Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ҳамда Шуманай туман Кенгаши томонидан Шуманай туманида “Менинг Конституциям” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Шуманай туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар йиғилганларга мавзу юзасидан тушунчалар бериб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни “Менинг конституциям” платформаси қабул қилаётганлиги, шунингдек, телеграм махсус боти орқали ўз фикр-мулоҳазаларини юборишлари мумкинлиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.