Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ташкил этилди

 

Сурондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги 31 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди. Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазалар тингланди.

Тадбир давомида янги иш бошлаган хотин-қизлар фаолларига иш ҳужжатларини тайёрлаш, тўғри йўлга қўйиш ва унинг бажарилиши юзасидан тавсиялар берилди. Шу билан биргаликда барча хотин-қизлар фаоллари ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш