Вилоят ишчи гуруҳи муҳокама йиғилиши ўтказди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашида конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ўрганиш юзасидан тузилган ҳудудий ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Партия ишчи гуруҳи йиғилишида фуқаролардан келиб тушган муҳим таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг мазмун-мохиятига эътибор қаратилди.

Шунингдек фаоллар томонидан яна кўплаб таклифлар билдирилди. Муҳокама ва мунозаралардан сўнг фикрлар умумлаштирилиб, асослантирилган таклифларнигина тегишли тартибда Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ишчи гуруҳига тақдим этишга қарор қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш