Бизнинг номзодларга овоз беринг!

Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи барча округларда ЎзХДП номзодларининг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Одамлар билан юзма-юз мулоқотлар чоғида номзодлар ўз сайловолди дастурлари, партия дастури ва унда илгари сурилган мақсад ва ғояларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишмоқда.

Яккасарой туманидаги 3-шаҳар Юқумли касалликлар шифохонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулшан Асатова ва 11-Обод сайлов округидан туман кенгаши депутатлигига номзод М.Абдуллаеваларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулшан Асатова партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим тизимида ижтимоий тенгликни таъминлаш, уй-жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш уларни ҳал этиш бўйича ЎзХДП илгари сураётган ғоялар қанчалик муҳимлигини аниқ мисоллар асосида қиёслаб берди.

Учрашувларда сайловчилар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада илгари сурилаётган таклифларнинг аҳамияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Фикр алмашувлар чоғида сайловчилар Халқ демократик партияси ғоялари ҳаётий ва эзгу ғоялар эканини таъкидлашди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш