Конституциявий ислоҳотларда хотин-қизлар фаолликка чақирилмоқда
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар сектори томонидан Андижон шаҳридаги вилоят кутубхонасида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман, шаҳарлардаги бошланғич партия ташкилоти раислари ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан иштирок этишди. Давра суҳбатида ажримларнинг олдини олиш мавзусида ҳам қизғин бахс-мунозара бўлди.