Қатъий инсонпарварлик позицияси

 

Куни кеча муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида Давлатнинг эркаклар ва аёллар, оилалар ва болалар, ёшлар ва нуронийлар, ногиронлиги бор шахслар, мамлакатда ёки унинг ташқарисида бўлишидан қатъий назар, барча инсонлар ҳақида қайғуриши Конституцияда мустаҳкамланиши зарурлигини ўз маърузаларида таъкидлаб ўтдилар. Маърузаларида билдирилган йўналишлар ва аниқ вазифаларда мамлакатда ёки унинг ташқарисида бўлишидан қатъий назар Давлатимиз барча инсонлар ҳақида қайғуради деган қоида мени ҳар томонлама руҳлантирибгина қолмай бугунги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятнинг акс этганини кўрдим.

Бунинг исботи сифатида давлатимиз раҳбарининг Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишганлигини алоҳида таъкидлаш лозим деб ўйлайман. Бемор болажонлар учун янги марказ очилиб, ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт шароитлар яратилганлиги, шу билан биргаликда чет эллик мутахассис-консультатлар жалб этилиб, гемотологик, онкологик касалликка чалинган бемор болаларни даволаш ва диагностика стандартларининг янгиланиши, шу турдаги касаллик билан оғриган болаларни эрта аниқлаш, даволаш билан биргаликда ўзак ҳужайралари трансплантацияси операциялари сонининг ошиши болажонларимиз соғлом ҳаётга қайтишига имконият яратади.

Бу албатта бемор фарзандларини олиб ётган ота-оналарнинг орзуси ҳисобланарди. Болажонлар учун ушбу марказда ойлаб, йиллаб даволанишини ҳисобга олиб, МТТ ва дарсларни ўзлаштириш учун шароитлар яратилиши келажакда ушбу бемор болалар ўз тенгдошлари қаторида билим-салоҳиятга эга бўлишида кўмаклашади.

Оилада бундай фарзандларнинг даволаниши учун дори-дармонларнинг қимматлиги, муолажага ойлар ва йиллар кетишини ҳисобга оладиган бўлсак, операция учун фақат хорижга боришга тўғри келарди. Баъзан оила бошлиғи чет элларда ишлашга мажбур эди, чунки оддий оилалар учун бундай даволаниш харажатларини кўтариш оғир кечарди.

Конституциямизга - қаерда бўлишидан қатъий назар Давлатимиз барча инсонлар ҳақида қайғуради деган норма киритилиши, белгиланиши ва ушбу масала Бош қомусимиз даражада бўлиши қатъий инсонпарварлик позициясини билдиради.

 

Муқаддас Уразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш