"Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалда

 

Ўзбекистон ХДПдан Халқ депутатлари Пискент тумани кенгаши депутатлигига сайланган Баҳодир Нуров томонидан Файзобод МФЙ ҳудудида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси амалга оширилди. Дастлаб, "Файзобод” МФЙдаги 20-сонли мактабгача таълим муассасасида болаларга яратилган шарт-шароит ўрганилди. Сўнг тумандаги 17-сонли умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда маҳалланинг 19-нафар ёшлари иштирок этиб, таклифлари, муаммолари тингланиб, ечими жойида ижобий ҳал этилди. Ёшлар билан учрашувда туман кенгаши депутатларидан С. Мирзаев, Д.Комиловалар ҳам иштирок этди.

Тадбир жараёнида 49-ҚОПда шифокорлар томонидан аҳолига 15 турдаги бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Жаъми қишлоқ аҳолисининг 300дан зиёд оилалари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Маҳалланинг ёш тадбиркорлари фаолияти билан ҳам танишилиб, яна иш ўринлари яратиш мақсадида фаолиятни кенгайтириш тўғрисида керакли тавсия ва амалий ёрдам бериш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ва партиянинг фахрий аъзолари ҳолидан ҳабар олинди. Тадбир якунида мактабгача таълим муассасаси ходимларидан беш нафари партия сафига қабул қилинди.

Кун давомида ўрганилган муаммолар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш