Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари А.Парпиева ҳамда Э.Тоировлар “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тумандаги “Қарлиқ”, “Янгиобод” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Жумладан, “Қарлиқ” МФЙда яшовчи фуқаро Соҳиба Ҳайитқулова фарзанди Оғабек Турдиевни кўкрак соҳасидаги жарроҳлик амалиётини ўтказиши ва даволатиши, “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро Гулноза Остонова оғир жигар касаллигига чалингани сабаб даволаниши, “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро Туйғун Ҳакимовнинг ўғли Элёр Сатторов бахтсиз ходиса сабабли ўнг оёғидан оғир жароҳат олгани сабаб жарроҳлик амалиёти зарурлиги ва даволанишга муҳтожлиги аниқланди.
Эҳтиёжманд оилалар моддий кўмакка муҳтожлигини инобатга олиниб, туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратилиши депутатлар ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси кун тартибига киритиладиган бўлди.