Оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилувчи учрашувлар

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти Қарши туман кенгаши томонидан "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида тумандаги Дашт маҳалла фуқаролар йиғинида нотинч оилалар билан суҳбат ташкил этилди. Унда Дашт, Хонён, Тараққиёт, Жумабозор МФЙ ҳудудларида яшовчи нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Оилалар билан учрашувлар вақтида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, "Аёллар" қаноти раиси С.Камилова, туман Кенгаши депутати П.Тулиев, Қарши туман партия кенгаши раиси З.Азизовалар фаоллик кўрсатишиб, оила муқаддаслиги, оила мустаҳкамлигини таъминлашда икки томон ҳам бирдек масъуллигини мисоллар ёрдамида тушунтириб беришди.

Учрашув давомида бир нафар оила яраштирилди, қолган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш