Аёллар учун яратилган шароитлар ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Қизириқ туман кенгаши, депутатлик гуруҳи, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорликда туманда фаолият юритаётган "Qiziriq Textile" МЧЖга ташриф буюриб, корхонада ишлаётган аёллар учун яратилган шароитлар билан танишди. Бу ерда фаолият юритаётган аёллар билан суҳбатлашилди.

Мазкур текстилда ҳозирги кунда 220 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган бўлиб, шулардан 100 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар эканлиги маълум бўлди.

Бу каби корхоналарнинг фаолият юритиши хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаб, аҳоли турмуш тарзининг фаровонлигига ҳам ҳисса қўшади.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш