Шайҳонтоҳур туманида жамоатчилик муҳокамаси

 

Бугун Ўзбекистон ХДП Шайҳонтоҳур туман кенгаши томонидан Транспорт касб-ҳунар мактабининг мажлислар залида “Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси Тошниёз Аҳмедов ва ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири Фазлиддин Чориев, БПТ етакчилари, 30 нафарга яқин партия фаоллари иштирок этишди.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича халқимиз билан бамаслаҳат ҳолда тайёрланган қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини ҳар бир юртдошимизга етказиш, таклифлар йиғилаётганини тушунтириш, ҳар бир фуқарони бу жараёнларда фаол бўлишга ундаш лозимлиги таъкидланди.

Давра суҳбати қатнашчилари томонидан Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар ҳам берилди.

Хусусан, оила институти, педагог ходимлар қадр-қиммати, таълим олиш, ижтимоий ҳимояни Конституцияда янада кафолатлашга оид масалалардир.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш