Элу-юртга тиргак конституция

 

Мамлакатимизда кечаётган Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикр ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Н.Мухторова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Пирхаловлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказди.

Ушбу йиғилишда вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев сўзга чиқиб, конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти хусусида тўхталиб ўтди. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Никоҳ аёллар ҳамда эркакларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, шунингдек алоҳида эҳтиёжларга ва индивидуал имкониятларга эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбияни ташкил этиш белгиланаётганлиги хусусида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Қонун лойиҳаси мазмун моҳияти ҳақида ўзларининг фикр- мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш