Юқори Чирчиқ туманида қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси масъуллари томонидан Юқори Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Г.Айтековалар иштирок этиб, сўзга чиқишди.
Тадбирда Бош қомусимизни ўзгартириш ҳозирги давр талаби эканлиги ва қонунчилик ҳозирги шиддатли замон билан ҳамнафас бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Сўзга чиққанлар таклиф этилаётган ҳужжат халқчил экани ва биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий муҳофазаси назарда тутилаётганига эътибор қаратишди.