Муҳим таклифлар билдирилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши томонидан Гимнастика федерациясининг ҳудудий бўлинмасида Конституциямизга киритиш кўзда тутилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида суҳбатлашилди.

Сўзга чиққанлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб беришди. Янги нормаларнинг киритилиши фуқароларнинг инсон сифатидаги қадрини тиклашда асосий пойдевор бўлиши таъкидланди. Навоий шаҳри, Қизилтепа, Нурота, Хатирчи, Навбаҳор, Кармана туманларидан жами 30 нафар тренер-ўқитувчиларни жамлаган муҳокамалар чоғида муҳим таклифлар ҳам билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш