Конституция – жамият пойдевори!

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Ш. Рашидов туманидаги 1-умумтаълим мактабида МФЙ фаоллари, депутатлар ва нуронийлар иштирокида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган «Конституция – ҳаётимиз пойдевори» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили С.Маманова, туман кенгаши депутатлари Ш.Рашидов, М.Исоқовлар сўзга чиқишиб бугунги кундаги Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, шунингдек амалга оширилаётган кенг кўламли тарғибот тадбирларининг моҳияти хусусида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Қолаверса, мулоқот давомида фуқароларимиздан конституцияга таклифлар қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш