Бахтли бўлишнинг ўзгача сирлари

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши Ёшлар қаноти томонидан Гулистон Ишга-марҳамат мономарказида 30-июн Ёшлар кунига бағишланган "Бахтли бўлишнинг ўзгача сирлари" деб номланган мотивацион тренинг ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши депутати Д.Атабоев, Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г.Усеинова, вилоят Ёшлар қаноти аъзолари ва бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.

Тренингда маҳоратли ёш мутахассислар томонидан "Бахтли бўлиш сирлари", "Ўзликни англаш", "Бахт юлдузлари", Ақл ва қалб" номли тренинг машғулотлари ўтказилди ва ёшларни ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб шаклланишини таъминлашга қаратилган мотивациялар берилди. Тренингда барча ёшлар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир сўнгида партия сафига 6 нафар ёшлар қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш