Эртанги фаровон ҳаёт учун мустаҳкам ҳуқуқий асос

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилояти кенгаши томонидан Томди тумани Янги Томди қўрғонида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини ташкил этиш бўйича давра сўхбати ўтказилди. Тадбирга овул аҳолиси, меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар ва ёшлар партия фаоллари таклиф этилди.

Иштирокчиларга конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш