Умумхалқ муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

 

Айни пайтда бутун Республикамиз бўйлаб муҳим сиёсий жараён — "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Бугун Косонсой туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров ва туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигида ана шундай муҳокама ташкил этилди. Унда ҳокимликнинг аппарат ходимлари, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишида қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, инсон қадри учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Йиғилиш сўнгида жойларда умумхалқ муҳокамасини ўтказиш бўйича ҳокимлик ва жамоатчилик вакиллари фаоллигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш