Маҳалла аҳли Конституцияга ўз таклифларини беришди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан белгилаб берилган режага асосан Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан Қораповон аҳоли дам олиш масканида "Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз хуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувни ЎзХДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати С. Жуманова олиб борди. Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида инсон қадр-қимматини, унинг ҳаётдаги эркинлиги ва дахлсиз хуқуқлари ва манфаатлари кафолати бўйича барча вазифаларни Конституциямизда белгилаш назарда тутилаётгани, қонунларга ҳамма бирдек амал қилиши лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати якунида Қораповон МФЙнинг фаоллари Конституцияга ўз таклифларини беришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш