Муҳокамалар расмиятчиликдан йироқ, самимий ва қизиқарли ўтмоқда

 

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Нуроний ва ёшлар, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман, жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини беришда давом этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида Қонунчилик палатаси депутатлари фаоллик кўрсатишмоқда.

Ҳозирда Қонунчилик палатасининг барча депутатлари ўз сайлов округида бўлиб, Констициявий қонун лойиҳасининг сайловчилар, электорат вакиллари ва аҳоли ўртасида умумхалқ муҳокамасини ташкил қилишда иштирок этмоқда.

Худди шундай учрашувлар Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларида бўлиб ўтмоқда. Депутат Улуғбек Вафоев томонидан ташкил этилаётган учрашувлар расмиятчиликдан йироқ, самимий ва қизиқарли ўтмоқда. Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларни фуқароларимиз кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқдалар ва фаол қўллаб-қувватламоқдалар.

Учрашувларда таъкидланганидек, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммолар ечимини кўришмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимиз келажаги, ватанимиз тақдири ва келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун жараёнда ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фаол иштироки муҳимдир.

Муҳокамаларда, нафақат Констициявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунчалар берилмоқда, шу билан бирга, жамоатчилик томонидан лойиҳа юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Мазкур Қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифода этувчи, ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш