Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда

 

Олий таълим вазирлиги тизимидаги барча олий таълим муассасалари мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб онлайн форматда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери ўринбосари У.Иноятов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Р.Ҳакимов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти, мамлакатимиздаги изчил демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришдаги аҳамияти ҳақида тушунтириш берди.

Спикер ўринбосари У.Иноятов Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар, мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш зарурати ҳақида тўхталди.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлгани таъкидланди. Бу эса Бош қомусимизда “Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат” тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

Давра суҳбатида соҳа вакиллари таълим, илм-фан масалаларида Конституциявий қонун лойиҳасида муҳим меъёрлар илгари сурилаётганини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш