Депутат Деновда турли соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тушунтириш мақсадида Денов туманида бир нечта учрашувлар ўтказиб, давра суҳбатларида қатнашди.

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти фаоллар залида “Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” мавзусида ўтказилган тадбирда халқ таълими ходимлари, барча умумтаълим мактаб директорлари қатнашди.

Давра суҳбатида бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар, янги киритилиши режалаштирилаётган меъёрларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди, савол-жавоблар бўлди.

Халқ таълими ходимлари бола тарбиясида ота-онанинг масъулияти ва жавобгарлиги белгиланиши таклиф этилаётганини қўллаб-қувватлашларини, педагог ходимларнинг қадр-қиммати оширилаётганидан миннатдор эканликларини маълум қилишди.

Денов туманидаги ҳарбий қисмда ҳам умумхалқ муҳокамаси юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда ҳарбий қисм раҳбарияти, офицерлар ва аскарлар иштирок этишди.

Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида замонавий компьютер технологиялари асосида тақдимот қилинди. Учрашувда сўз олган ҳарбийлар Конституциявий қонун лойиҳасида Ватанга садоқат масаласи ўрин олганини алоҳида эътироф этиб, бундай меъёрлар ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидлашди.

Тумандаги тадбиркорлик ва педагокика олийгоҳида ташкил этилган тарғибот-тушунтириш тадбирида ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, ходимлари ва маҳалла профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Қонун лойиҳасидаги асосий йўналишлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда ички ишлар ходимлари ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан фаол иштирок этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш