Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилигимиз янада такомиллашади

 

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Д.Имомова иштирокида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши, маҳалла институтининг мақомини белгиланиши ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари, инсон қадрини тиклаш борасида киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар борасида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Конститцияга киритилаётган қўшимчалар орқали Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилигимиз янада такомиллашади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш ва ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқий кафолатлар белгиланади – дея таъкидлади Д. Имомова.

Конституциявий Қонун лойиҳаси маъқулланиб фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш