Уй-жой дахлсизлиги мустаҳкамланади

 

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов иштирокида Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 2-сон Касб-ҳунар мактаби фаоллар залида Конститутцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, унинг юртимиз ва жамият, фуқароларнинг ҳаётида тутадиган ўрни ҳақида батафсил сўз юритилди. Ҳусусан, Конституцияда уй-жой дахлсизлигининг мустаҳкамланиши, суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмаслигининг белгиланиши “снос”лар билан боғлиқ муаммоларнинг қайтарилмаслигини таъминлаши таъкидлаб ўтилди.

Эндиликда, мулкдор фақат суднинг қонуний кучга кирган қарори асосидагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Бу билан шу вақтга қадар турли идораларнинг (маҳаллий давлат ҳокимяти органлари ва бошқалар) мулк ҳуқуқидан маҳрум этишга доир ваколатлари бекор қилиниб, бу жараён суд орқали амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма қабул қилиниши натижасида мулкдор ҳар қандай ҳолатда ўзининг мулк ҳуқуқи бузилмаслиги ва ундан асоссиз маҳрум этилмаслиги кафолатлари белгиланади – дейилди йиғилишда.

Давра суҳбатида фаолларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш