Конституцияга долзарб масалалар киритилмоқда

 

Бугун Халқ демократик партияси Хива шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Конституция: оила институтини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Халқ демократик партияси Хива шаҳар Кенгаши раиси З.Искандарова очиб берди. Унда сўз олган депутатлар Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар долзарблиги, замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда барча соҳада Инсон қадри учун тамойили асосида ишлар ташкил этилиши ва буларнинг барчаси бош Қомусимизда белгилаб қўйилиши кўзда тутилаётгани ҳақида батафсил тушунтириб ўтдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш