Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланади

 

Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Назаров Шарофиддин Ҳакимовичнинг туман ҳокимлигида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тумандаги ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда сайловчилар иштирок этишди. Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий комиссия аъзоси сифатида депутат иштирокчиларга конституциявий ислоҳотлар давр талаби эканлиги, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилаётганлиги, бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги ҳақида тушунчалар берди.

Йиғилишда мажбурий меҳнатдан ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш тақиқланиши ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги норма киритилаётгани хусусида ҳам тўҳталиб ўтилди. Киритилаётган қўшимчалар, болаларнинг ҳаётини яхшилашга, уларнинг асосий вазифаси бўлмиш, таълим олишга қаратилган фаолият билан шуғулланишга шароит яратиб бериши, энг муҳими, Ўзбекистон чинакам халқчил “ижтимоий” давлат сифатида шаклланишига хизмат қилиши таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш