Фуқароларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга эришиш учун ҳуқуқий асос

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуллаева Ойбарчин Бекмуродовна ўзи сайланган ҳудуд Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, Олтинсой туман Шакарқамиш маҳалласи 22-мактабда учрашув ўтказди.

Конституциявий ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари, Шакарқамиш, Яккатут ҳамда Олмазор маҳалла фаоллари иштирок этди. Унда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда конституцияга киритилаётган ўзгаришлар халқ манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари инсон қадрини юксалтириш нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилгани таъкидланди. Хусусан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши кераклиги, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланаётгани борасида батафсил тушунтириб ўтилди. Бу каби нормаларнинг Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилаётгани барча фуқароларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, фаровонлигига эришиш учун ҳуқуқий асос яратиши, камбағалликни камайтиришга, норасмий меҳнат муносабатларини легаллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш