Икки тилда ёзилган бир китоб

Президентимиз доим Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади. Ҳудудни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга оид кўплаб фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинди. Шу билан бирга, адабиёт ва маданиятга ҳам жуда катта эътибор кўрсатиляпти.

Алоҳида қайд этиш керакки, азалдан ўзбек ва қорақалпоқ шоир-ёзувчилари чамбарчас ҳамкорликда ижод қилиб келган, бир-бирларининг асарлари таржимаси билан шуғулланган. Мен ҳам Қорақалпоқ адабиёти кунлари тадбирлари арафасида “Қорақалпоқ халқ эртаклари” таржимасини якунладим. Англаганим, икки халқ адабиёти мазмунан икки тилда ёзилган бир китоб, мақсадларимиз, илгари сураётган ғояларимиз муштарак.

Юртимиздаги улкан ўзгаришларни кўриб, қалбим завқланади, илҳом оғушига чўмаман. Бугун айтиш жоиз, катта тарихий ўзгаришлар — конституциявий ислоҳотлар жараёнидамиз. “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон — жамият — давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарурлигини таъкидлаганда, Президентимиз нақадар ҳақ бўлганини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда.

Мамлакатимиз халқини янада фаровон кунлар кутиб турибди. Бу йўлда биз, ижодкорлар олдинги сафларда фидойилик кўрсатиб, ўқувчиларимизга масаланинг мазмун-моҳиятини очиб беришимиз керак.

 

Назира МАТЁҚУБОВА,

“Қорақалпоғистон тонги” газетаси бош муҳаррири,

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенеси депутати,

ЎзХДП фаоли.

«Янги Ўзбекистон», 29.06.2022, № 128.

 

 

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш