Конституциявий ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилади

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши, Наманган шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Марказий шифохона бошланғич партия ташкилотида “Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, даҳлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида 45 нафар партия аъзолари, шифокорлар ва вилоят кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутати Илхомжон Атабаев, шаҳар кенгаши раиси Дилноза Ўринбоева Марказий шифохона бош шифокори Т.Бойдедаев ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегияси, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунтиришлар бериб ўтдилар.

 Давра суҳбатида Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган бир қатор меъёрлар бўйича қўшимча таклифлар ҳам билдирилди.

Тадбир иштирокчилар билан фикр ва таклифлар алмашинуви тарзида ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш