Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани "Қарлиқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳудуддаги 23-сон оилавий поликлиникада "Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партия фаоллари, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари ҳамда хотин-қизлар, ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар инсон манффати, шаъни ва қадр-қиммати учун хизмат қилишини таъкидладилар. Президентимизнинг конституциявий ислоҳотлар бўйича илгари сурган, шунингдек, кенг жамоатчилик ва олимлар томонидан қўллаб-қувватланаётган таклиф-ташаббуслари миллий давлатчилигимиз тарихида инсон ўрни, қадри ва аҳамиятини оширишга асос бўлиши тушунтириб ўтилди.
Қатнашчилар Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.