Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказди.
Йиғилишни Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши котибият мудири Зоир Исроилов очиб берди ва бугунги Конституциявий ислоҳотлар давр талаби эканини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда маъруза қилган З. Шодиева Бош қомусимизга киритиш мўлжалланаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўла маълумот берди. Жумладан, Конституциямизнинг 37-моддасига киритилиши кўзда тутилаётган ўзгартиришларга тўҳталиб, Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши кераклиги ва бу норма эндиликда асосий қонундан ўрин олаётганлигига эътибор қаратди.
Учрашувда иштирокчиларнинг мазкур қонун лойиҳаси юзасидан таклифлари ҳам олинди.